-
Нет Отзывов
-
В избранные
ФAЁЗТЕПА - мил. 1-3 асрларга оид вихара типидаги буддавийлик монастир-ибодатхонаси. Фаёзтепанинг очилиши 1968 йилнинг баҳорида чўпон Абсад Бекнаев томонидан мергелий оҳак тошидан ишланган будда санамини кўчма қум устидан топиб, Термиз ўлкашунослик музейига топширишидан бошланди. У 3 ибодатхона ва унинг атрофи бўйлаб жойлашган 20 та хонадан иборат бўлган. Унинг шимоли-ғарбида монастир, жануби-шарқида эса хўжалик қурилиш иншоотлари аниқланган. Бино узунлиги 117, кенглиги 34 метр майдони 1,5 минг кв. м га яқин бўлган. хоналарда роҳиблар ва талабалари истиқомат қилишган Хоналар деворларида чироқ ёритқичлари айрим хоналарнинг девори остида Будда ҳайкаллари қурилган. Фаёзтепа Эрон сосонийларининг босқинчилиги натижасида харобага айланган.
Russian